ЖССТ маймунчечак сабабли янги пандемия бошланиши эҳтимолини баҳолади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 29 май куни маймунчечак бутун дунё бўйлаб аҳоли саломатлиги учун «ўртача хавф» эканини маълум қилди.

Ташкилот вирус ёш болалар ва иммунитети заиф одамлар учун патоген сифатида ўз ўрнини топса, вазият ўзгариши мумкинлигини қайд этган. «Агар вирус оғир касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳларга тарқалса, жамоат саломатлиги учун хавф юқори бўлиши кутилмоқда», дейди ташкилот.

Бугунги кунга қадар ЖССТ ўлим ҳолатлари ҳақида маълумотга эга эмаслиги хабар қилинган. 26 май ҳолатига кўра, вирус учун эндемик бўлмаган 23 мамлакатда 257 маймунчечак ҳолати аниқланган ва 120 та шубҳали ҳолат қайд этилган. Касаллик аниқланмаган мамлакатларда кузатув кенгаймоқда ва тез орада вирус тарқалишини камайтириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилади.

«Ҳозирги кунга қадар аниқланган касаллик ҳолатларининг аксарияти бирламчи тиббий ёрдам ёки жинсий саломатлик хизматларида аниқланган», дейилади БМТ берган баёнотида.

Янгиликлар