Ўзбекистонда иш ҳақи ва стипендиялар оширилади

Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 февралдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Тегишли қарор 30 декабрь куни президент томонидан имзоланган.

Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори ҳам 10 фоизга кўтарилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 февралдан:

  • базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм (ҳозирда 223 000 сўм);
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозирда 679 330 сўм) этиб белгиланади.

Бундан ташқари:

  • 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа – ойига 434 минг сўм;
  • кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам 326–653 минг сўм (ҳудудлар кесимида турлича) этиб белгиланади;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилади.

Навоийда 2021 йилдан ичимлик суви нархи уч баравар қимматлашиши ҳамда Aндижонда ичимлик ва оқова сув хизматлари таннархи ошиши ва агар эски қарздорликлар белгиланган кунда бартараф этилмаса, янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар