Сурхондарёда МИБ бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси пора билан қолга тушди. Бу хақда давлат ҳафсизлик ҳизмати ҳабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мансабдорлар бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари ҳамда пахта ва ғалла етиштирига ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармасликни ваъда қилади.
Мазкур шахслар хизмати учун 10 млн сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий даллиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.