Навоийда Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи $3 минг пора билан ушланди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи катта миқдорда пора билан қолга тушди. Бу ҳақда давлат хафсизлик ҳизмати ҳабар берди.
Хусусан, ушбу мансабдор шахс «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатга асосан, тумандаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида ижобий хулоса бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.