Ўзбекистонда вокзал ва станциялар номлари давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги темир йўл вокзаллари, станциялар ва разъездлар номлари давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқлаштирилади.

Ҳукуматнинг ушбу чора-тадбирлари тўғрисида қарорига кўра, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан уч ой муддатда темир йўл вокзаллари, станциялар, разъездлар ва ахборот белгиларининг давлат тили қоидаларига мувофиқ лотин алифбосига асосланган ҳолда ёзилишини таъминланиши керак.

Шу сабабли, тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади.

Ҳужжат билан номлари давлат тили талабларига мослаштириладиган вокзаллар, станциялар ва разъездлар рўйхати тасдиқланган. Унинг таркибига Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган 320 та объект кирган.

 

AI News