Ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинларида 2-та олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистон кураш бўйича терма жамоаси вакиллари Баҳрайн–2025 ИИИ Осиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритди, деб хабар қилди МОҚ матбуот хизмати.
Мазкур кураш дастурида иштирок этган, ўзбекистонлик Отабек Йўлдошбоев (-65 кг) ҳамда Дурдона Турсунова (-70 кг) олтин медалларга сазовор бўлишди.
Турсунова финалда Қирғиз Республикаси, Йўлдошбоев эса Эрон вакилини ишончли ҳисобларда мағлубиятга учратишди.
Шу тариқа ҳамюртларимиз олтин медал соҳибларига айланишди.