Ўзбекистон енгил атлетикачилари Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди
Спортчилар иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Хитойда бўлиб ўтган енгил атлетиканинг сакраш йўналишлари бўйича Осиё чемпионатида учта медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида кечган 3 ҳатлаб сакраш дастурида спортчи Иброҳим Маҳкамов 16.40 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, мусобақада 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини жамғарган Ўзбекистон спортчилари умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.





