Ўзбекистон Канада билан кечган ўртоқлик учрашувида имкониятни бой берди

Эдмонтондаги учрашув 2:0 ҳисобида якунланди

Канада терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув Эдмонтондаги «Commonwealth» стадионида бўлиб ўтди. Голларга Жонатан Осорио ва Жейден Нелсон муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон Нидерландия терма жамоасига қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 8 июнь куни Нью-Йоркда (АҚШ) Тошкент вақти билан соат 23:45 да бўлиб ўтади.

Спорт