Чет давлатлардан олиб кирилган 50 кг наркотик моддалари аниқланди

Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, «Тошкент-Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги, Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, қирғизстонлик шахс ушбу наркотик моддаларни Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

AI News