Ўзбекистонда дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Бугун 17 октябр, кундузи Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 23-28 даражани, шимолда 20-25 даражани ташкил этади.

18 октабрда шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари аста-секин пасаяди ва 18 октабрда 21-26 даражани, шимолда 15-20 даражани; 19 октабрда 28-23 даражани, шимолда 13-18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 3-8 даража илиққача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз, об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октабр куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октабрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 25-27 даража, шанба куни 23-25 даража, якшанба куни 19-21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин 8-10 даражагача пасаяди.

AI News