Ўзбекистонда 150 дан ортиқ вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш ҳолат аниқланган
2025-йил бошидан буён Ўзбекистонда 15-17 ёшли вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш билан боғлиқ 155 та ҳолат қайд этилган, деди Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида.
Худаяров Президент Шавкат Мирзиёев 14-октабр куни бўлиб ўтган йиғилишда ёшлар, айниқса, қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш масаласини танқид қилганини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазирининг қўшимча қилишича, мамлакатда қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари ҳамон давом этмоқда.
Худаяровнинг сўзлашича, Замонавий тиббиёт эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ногирон болалар туғилиш эҳтимолини сезиларли даражада оширишини исботлаган.
Президентимиз бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом авлод туғилишини таъминлаш учун жойларда тиббиёт ходимлари, маҳалла қўмиталари билан биргаликда, хотин-қизлар қўмитаси, диний етакчилар, маҳаллий ҳокимликлар ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндашди, — деди вазир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бу борада ахборот-маърифий ишларни олиб бориш режалаштирилмоқда.