Жаҳон банки Ўзбекистонга таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $800 млн ажратади
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар кўринишидаги 800 миллион долларлик молиявий пакетни маъқуллади, деб хабар берди Жаҳон банки матбуот хизмати.
Маблағлар ҳукуматга узоқ муддатли тўлов шартларида паст фоиз ставкаси билан берилади. Ушбу кредитлаш шартлари халқаро молия бозорларида мавжуд бўлганларга қараганда анча қулайроқдир. Бу Ўзбекистонга қарзга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қисқартириш ва бунинг натижасида олинган бюджет маблағларини устувор ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда фойдаланиш имконини бериши айтилди.
Жаҳон банкининг кўмаги Ўзбекистон ҳукуматига турли стратегик муҳим тармоқларда давлат сиёсатининг шошилинч чора-тадбирларини амалга оширишда ёрдам беради,
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини ошириш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдони либераллаштириш, энергетика соҳаси, энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти шулар жумласидандир.