Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчиларнинг аксарияти аёллар
Ўзбекистонда аёлларнинг умр кўриш давомийлиги юқори экани тасдиқланди. Бу ҳақда «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Хусусан, 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 90 ёш ва ундан катта бўлган фуқаролар сони 18 915 нафарни ташкил этган. Улардан 56,5 фоизи шаҳарларда, 43,5 фоизи эса қишлоқ ҳудудларида яшайди.
Узоқ умр кўрувчиларнинг аксарият қисми:
• 66,3 фоизи аёллар;
• 34,6 фоизи эса эркаклардир.
Ҳудудлар кесимида энг кўп узоқ умр кўрувчилар:
• Фарғона вилоятида (2 582 нафар);
• Тошкент шаҳрида (2 155 нафар);
• Қашқадарёда (2 011 нафар);
• Сурхондарёда (1 799 нафар);
• Тошкент вилоятида (1 740 нафар) қайд этилган.
Демографик прогнозларга кўра, яқин ўн йилликда мамлакатда узоқ умр кўрувчилар сони мунтазам ўсиб боради. 2030 йилда уларнинг сони 44 минг нафарга, 2040 йилда эса қарийб 94 минг нафарга етиши кутилмоқда. Мутахассислар бу ўсишни 1935–1950 йилларда туғилган, туғилиш даражаси юқори бўлган авлоднинг узоқ умр кўрувчи ёшга кириши билан изоҳламоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда умр кўриш давомийлиги ҳам ортиб бормоқда: агар 2010 йилда туғилишда кутилаётган ҳаёт давомийлиги 73 йилни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 75,1 йилга етди.