Ўзбекистонда ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 13 минг ходим қайта тикланди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашди. Давлат раҳбари соҳа вакиллари билан меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг  фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилган.

Ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланган 1 минг нафар ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган. Бундан ташқари, ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланган, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тўрт йил олдин меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилгани касаба уюшмалари фаолиятида янги йўналиш бўлди.

Президент олийгоҳ битирувчилари корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоячисига айланиб, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

 

AI News