Аҳад Қаюм ва Азиз Раметов ИИБда бир-биридан узр сўрашди

Аҳад Қаюм ҳамда Азиз Раметов қилган ҳадди ҳаракатлари учун ИИБда узр сўрашди. Бу ҳақда ИИB матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар берилишича, икки хонанда ҳам қилган ишларидан афсуслдалигини, бундан кейин бу ҳолат қайтарилмаслигини айтишган.

«Менинг исмимни тилга олиб гапирганлиги учун мен ҳам унга нисбатан эҳтиросга берилиб, гапирган гапларим учун жуда ҳам қаттиқ афсусдаман. Шунинг учун Азиз Раметовга қилган мурожаатим ёки баъзи бир ҳадди ҳаракатларим учун узр сўрайман», — дейди Аҳад Қаюм.

Шундан сўнг, Азиз Раметов ҳам қилган ишларидан афсуслдалигини билдирган.

«Мен сал қизишиб, гапирган гапларимдан кузатувчи сифатида дили ранжиган юртдошларимиздан узир сўрайман».

Маълумот учун, ушбу фуқаролар келгусида яна фуқароларни қадр-қимматини камситиш, ОАВ ва интернет тармоқлари орқали тахқирлаш каби ҳаракатларни содир этса маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Эъслатиб ўтамиз, олдинроқ Аҳад Қаюм Азиз Раметовга нисбатан танқидий фикр билдирган. Шундан сўнг, Азиз Раметов ҳам Аҳад Қаюмга жавоб тариқасида видео мурожаат қилган эди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар