Янги антирекорд: Тошкентда 360 мартадан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарздорнинг машинаси сотувга қойилади

Тошкентда «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси 363 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузди. Маълумот учун, бу йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича янги антирекорддир.

Мажбурий ижро бюросининг қарорларига асосан, қарздор ҳайдовчига нисбатан 363 та ижро ҳужжати бўйича 240 млн 872 минг сўм миқдоридаги жарималарни ундириш белгиланган.

Бироқ қарздор катта миқдордаги жарималар борлигини билса ҳам жарималарни тўлашдан бош тортиб юрган, — дейилади хабарда.

Шунданг сўнг, мажбурий ижро томонидан қарздорнинг номида бўлган «Spark» машинасига қидирув эълон қилиниб, автотранспорт воситаси «Тошкент Индекс» бозорига сотиш учун олиб чиқилганлиги аниқланган ва хатланган.

Ҳозирда, қарздорликни қоплаш учун машинани аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда

Тошкент