Британия Украинага ҳарбий базаларини жойлаштириши мумкин
Буюк Британия Украинада ҳарбий базалар ва мудофаа инфратузилмасини жойлаштириш масаласини ўрганади. Бу икки давлат ўртасидаги 100 йиллик шериклик тўғрисидаги декларация ёзилган бўлиб, унинг матни Британия ҳукумати томонидан эълон қилинди.
Келишув иштирокчилари Украинада мудофаа инфратузилмасини, жумладан ҳарбий базалар, моддий-техник таъминот омборлари, ҳарбий техника ва қурол-яроғ захира омборларини жойлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш вариантларини кўриб чиқадилар. Жиддий ҳарбий таҳдид юзага келган тақдирда, бу иншоотлар ўз мудофаа қобилиятини кучайтириш учун фойдаланилиши мумкин, дейилади ҳужжатда.
Британия 2030-2031 йилларгача Киевга ҳар йили камида 3 миллиард доллар ва «Украинани қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган барча» ҳарбий ёрдамни кўрсатиши лозим. Узоқ масофага зарба берувчи воситалар, ҳаво ҳужуми ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, мураккаб қурол-аслаҳалар захиралари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режалаштирилган.