Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида поезд қатновлари сони оширилмоқда
Ўзбекистонда муборак Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз байрамлари арафасида, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, 19–25-март кунлари аҳоли талабини қондириш учун жами 25 000 та қўшимча ўрин яратилмокда.
Қўшимча «Афросиёб» рейслари:
• Тошкент — Самарқанд — Тошкент: 19–21-март кунлари (6 та рейс);
• Тошкент — Бухоро — Тошкент: 19, 20, 21, 22, 23 ва 25-март кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
19-24-март кунлари Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоездлари ҳаракати жадвали:
• №778-сонли поезд: Тошкент (Марказий) 06:10 — Бухоро;
• №777-сонли поезд: Бухоро 18:08 — Тошкент.
Шунингдек, 2026 йилнинг 19-25 март кунлари «Тошкент – Хива – Тошкент», «Тошкент – Шовот – Тошкент», «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент» ҳамда «Тошкент – Термиз – Тошкент», «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ) йўналишларида ҳаракатланувчи йўловчи поездларга 4 тадан қўшимча вагонлар уланади. Ушбу кунлари йўналишдаги амалдаги рейслар орқали қўшимча уланадиган вагонлар орқали ташиладиган йўловчилар сони 21 500 нафарни ташкил этади.
Чипталарни «Ўзбекистон темир йўллари» расмий сайти, мобил иловаси ҳамда темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин.
Сайт: www.railway.uz
Facebook: @uzrailway
Instagram: @uzrailways_uz
Telegram: @uzrailways_uz





