Бухорода бир кунда иккинчи бор зилзила содир бўлди

Эпицентр яна Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Зилзила 21 май куни соат 15:47 да қайд этилди. Эпицентр Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган. Магнитуда 3,8. Чуқурлик 10 км.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-ғарбий йўналишда 524 кмни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишининг кучи: Газли шаҳри: 2-3 балл, 32 км; Пешкў тумани: 2 балл, 40 км.

Ўзбекистон