Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга тегажаклик қилишда гумонланиб, қўлга олинди.
Полицияга қизнинг 26 ёшли опаси мурожаат қилган. У 12 июнь куни 13 ёшли синглиси таксида йўловчи сифатида кетаётганида ҳайдовчи томонидан жинсий тажовузга учраганини айтган. Ҳолат юзасидан жиноят қидирув бўлими ходимлари Пискаревский проспекти 63-уй яқинида гумонланувчи, расман миграция рўйхатида турган 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вояга етмаганга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракати моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.