Трансафғон темирйўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев 3 феврал куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари, жумладан, Трансафғон темирйўли бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот билан танишди.

Ўтган йил охирида муҳтарам президент ташаббуси билан амалга оширилаётган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси қурилишига старт берилган бўлса, бу йил Трансафғон темирйўли қурилишини бошлаш кўзда тутилган, — деди у.

2021 йил феврал ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Тошкентда «Термиз — Мозори-Шариф — Кобул — Пешовар» темирйўли қурилиши бўйича йўл харитасини имзолаган эди. Лойиҳани май ойида тайёрлаш ва йўл қурилишини 2021 йил сентябр ойида бошлаш режалаштирилганди. Аммо Афғонистонда ҳокимият алмашгани уни секинлаштирди. Бироқ декабрда Афғонистон муваққат ҳукумати унга қўшилди. 2022 йилнинг 18 июлида мамлакатда Трансафғон темирйўлининг йўналиши ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди.

Ўзбекистоннинг «Боштранслойиҳа» институти йўл қурилиши қийматини 4,6 миллиард долларга, Покистон 8,2 миллиард долларга баҳолаган. ОАВ хабарларига кўра, лойиҳа 4,8 миллиард доллардан 6 миллиард долларгача баҳоланмоқда. У йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга 573 км узунликдаги магистрал қуришни назарда тутади. Янги транспорт йўлаги Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейин Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.

Аввалроқ, Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўлларининг қурилиши 2025 йилдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Қарорлар