Швеция мактабидаги  отишма 10 киши ҳалок бўлди

 Швециянинг Эребру шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, CNN хабар берди.

Қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмоқда. Ҳужум уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Полициянинг таъкидлашича, гумонланувчи ҳеч қандай жиноий гуруҳларга алоқадор бўлмаган. У қандай турдаги қуролдан фойдалангани ошкор этилмаган.

У ёлғиз ҳаракат қилган. Мазкур отишма жуда фожиали бўлиб, унда жабрланганлар кўп. Бу даҳшатли воқеа, худди қўрқинчли тушдай, дейди шаҳар полицияси бошлиғи Роберто Эид Форест.

Швеция бош вазири Улф Кристерссон жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Бугун биз мутлақо бегуноҳ одамларга нисбатан шафқатсиз, ўлимга олиб келган зўравонликни кўрдик — бу Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма, деди у.

Мамлакат адлия вазири Гуннар Штрёммер буни «таърифлаб бўлмайдиган даражада қайғули фожиа» деб атади.

Жаҳон