Сурхондарёда Damas уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳодиса 23 январь куни М-41 автомобиль йўлининг Термиз тумани Қорахон маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган. Damas автомобили Термиз-Шўрчи йўналишида ҳаракатланиб келиб, ўзи билан бир йўналишда йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.
Оқибатда тумандаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.
ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат юз берган маҳаллада ЙПХ мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.