Фарғонада Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳолига қўриқловни таъминлаш бўйича тушунтириш берилди (фото)
Фарғона вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳолига қўриқловни таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳамкор вазирликлар билан бирга фуқароларнинг ўзи ва яқинлари соғлиғига бефарқ бўлмасликлари ва шахсий масъулиятларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати ходимлари шаҳар, туман ва маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконлари, дорихоналар ва хонадонларнинг ишончли қўриқловини таъминлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борган.
Шунингдек, фуқаролар мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида техник қўриқлаш марказларига уланишга амалий ёрдам кўрсатилган.
Aввалроқ Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олди олингани маълум қилинди.