Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олди олинди

Бухоро вилояти Миллий гвардия бошқарма психологлари, туман ҳокимликлари ҳамда МФЙ масъуллари ҳамкорлигида бириктирилган маҳаллалардаги 40 дан ортиқ ажралиш ёқасида турган оилалар яраштирилди. Бу ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Бухоро туман «Қавола Махмуд» маҳалласидаги фуқаро Р.А.нинг оиласида анчадан буён ака-укалар муносабатларида ўзаро келишмовчиликлар бўлган. Сўнгги вақтда турли баҳона сабаб кичик тушунмовчилик муштлашувга айланиб кетган. Оқибатда муштлашувни барҳам топтиришга ҳаракат қилган оила келини олган тан-жароҳати олиб, туман шошилинч тиббий бўлимига даволангани ётқизилган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Оиланинг ички муаммоларини ўрганилиб, вилоят Миллий гвардия бошқармаси психологлари, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари уларни яраштирди. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича фуқароларга огоҳлантириш берилди. Улар ўртасидаги қариндошлик ришталари сақлаб қолинди. Томонлар бир-бирларидан узр сўраб, аҳил яшашга келишиб олди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Аввалроқ, Андижон вилояти Асака туманида 2 август, якшанба куни эр-хотинни яраштириш  учун келган профилактика инспекторига тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар