Тошкентда ҳайдовчи Gentra’ни одамларга қарата ҳайдади

Ижтимоий тармоқларда Gentra ҳайдовчиси бир гуруҳ одамларни босиб ўтишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Вазиятга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Видеога олинган воқеалар соат 03:20 атрофида Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган.

Департаментнинг таъкидлашича, бир неча фуқаролар ўртасида низо келиб чиққан, бу вақтда автомобиль ҳайдовчиси одамларнинг устига чиқиб кетган.

Ўзаро жанжаллашган йигитлар полиция бўлимига олиб кетилган, машина эса вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент