Бухорода икки кун ичида 5 марта зилзила содир бўлди
Эпицентр яна Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила 22 май куни соат 10:44 да қайд этилди. Эпицентр Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган. Магнитудаси 4. Чуқурлиги 10 км.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-ғарбий йўналишда 525 км ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишининг кучи:
• Газли шаҳрида 2-3 балл, 32 км;
• Пешкў туманида 2 балл, 44 км;
• Қоракол туманида 2 балл, 54 км;
• Жондор туманида 2 балл, 60 км.





