АҚШда самолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Иллинойс штатида самолёт қулаб тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ҳодиса 19 март куни штатнинг марказий қисмида юз берган. Самолёт очиқ майдонга қулаб тушган. Бортдагиларнинг барчаси, яъни тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Самолёт, бир двигателли Cessna 180 ҳисобланади, барча йўловчилар Висконсин штати Меномони шаҳридан бўлган.
АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгашининг дастлабки маълумотларига кўра, самолёт қулаш пайтида электр узатиш линияларига тегиб кетган. Ҳодиса сабаблари бўйича тергов олиб борилмоқда. Cessna 180 кўпинча Скйwагон номи билан танилган. Бу самолёт асосан 4 ёки 5 кишини ташишга мўлжалланган ва йўловчи ташиш, юк ташиш, шунингдек, ҳаводан кузатув ва парвоз машғулотларида кенг қўлланилган.