Тошкентда $790 мингдан ортиқ ноқонуний крипто-активлар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда криптоактив савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келган шахслар фош бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Текширувлар давомида маълум бўлишича, икки нафар фуқаро турли интернет сайтлари орқали лицензиясиз ҳолда криптоактивлар савдосини амалга ошириб келган.

Шунингдек, 2025 йил июль ойидан буён мазкур шахслар яшаш манзилида қўшимча қурилмалар ва махсус дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда, бир аккаунт орқали криптоактивлар савдосини амалга ошириб келгани маълум бўлди.

Умумий айланма 793 минг АҚШ долларига етган. Тезкор тадбирлар чоғида бир дона компьютер жамланмаси, 22 та телефон, 3 та SIM-карта ва 229 та банк картаси далил сифатида мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон