Лос-Анжелесда кучли ўрмон ёнғини содир бўлди

Тинч океанидаги Палисадес ҳудудида (Лос-Анжелес, АҚШ) 30 мингдан ортиқ аҳоли ўрмон ёнғинлари туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Ёнғин 7 январь куни эрталаб содир бўлган ва бир неча соат ичида ёнғин 486 гектар майдонни қамраб олган. Бу қурғоқчилик ва кучли шамол туфайли содир бўлди.

Ёнғин туфайли Лос-Анжелесда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Йўлларда катта тирбандликлар юзага келди, айрим аҳоли ўз машиналарини ташлаб кетишди.

Ёнғин тарқалиши сабабли 10,3 мингдан ортиқ хонадон ва 13,2 мингта бино хавф остида. Қайд этилишича, Лос-Анжелес округида деярли 17 минг киши электр таъминотисиз қолган.

Жаҳон