Францияда Эйфель минораси умумий иш ташлаш туфайли ёпилди
Францияда бутун мамлакатни қамраб олган иш ташлашлар сабабли, Эйфель минора вақтинча ёпилди, деб хабар берилди миноранинг расмий сайтида.
Қайд этилишича, минора остидаги майдон соат 21:00 гача ташриф буюрувчилар учун очиқ қолади.
Бугун (18-сентябрь) Францияда ҳукумат таклиф қилаётган тежамкорлик чораларига норозилик сифатида умуммиллий иш ташлаш бўлиб ўтмоқда. Мамлакат бўйлаб намойишларда тахминан 900 минг киши иштирок этишини кутилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги тартибни сақлаш учун 80 000 дан ортиқ полиция зобитлари ва жандармлар, шунингдек, зирҳли техника ва дронларни сафарбар этмоқда.