Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси лавозимини тарк этди
Тегишли тайинлов Ўзбекистон президентининг фармони билан амалга оширилди

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Ғ.Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.





