Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 635 млндан ортиқ кредит маблағларини талон-тарож қилгани аниқланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси 20 киши номига ноқонуний кредит расмийлаштириб, жами 635,4 млн сўмлик маблағни талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Маълум қилинишича, у 20 нафар фуқаро номига электрон тарзда тавсияномалар берган ва улардан фойдаланиб, 427,7 млн сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган. Ушбу маблағлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан фойдаланиш ва бошқа фаолиятларни йўлга қўйиш ўрнига шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборилган.

Шунингдек, ёрдамчи ўзининг қариндошлари ва маҳаллада яшамаган бошқа 5 нафар фуқарога қалбаки тавсияномалар орқали 207,7 млн сўмлик кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 635 млндан ортиқ кредит маблағларини талон-тарож қилгани аниқланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси 20 киши номига ноқонуний кредит расмийлаштириб, жами 635,4 млн сўмлик маблағни талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прократура маълум қилди.

Маълум қилинишича, у 20 нафар фуқаро номига электрон тарзда тавсияномалар берган ва улардан фойдаланиб, 427,7 млн сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган. Ушбу маблағлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан фойдаланиш ва бошқа фаолиятларни йўлга қўйиш ўрнига шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборилган.

Шунингдек, ёрдамчи ўзининг қариндошлари ва маҳаллада яшамаган бошқа 5 нафар фуқарога қалбаки тавсияномалар орқали 207,7 млн сўмлик кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон