Бухорода қарийб 2 млрд сўмлик газни талон тарож қилган корхона аниқланди
Бухоро шаҳрида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, назорат тадбирида Бухоро шаҳрида жойлашган «Ш. Т. Л.» МЧЖга қарашли бинода тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 980 миллион сўмлик зарар етказилганлиг, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.





