АҚШ «Толибон»ни четлаб ўтиб, Афғонистонга 3,5 млрд доллар ажратишга қарор қилди
АҚШ ҳукумати Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳукуматини четлаб ўтиб, мамлакатга 3,5 миллиард доллар беришга қарор қилди.

Аниқлик киритилишича, молиявий ёрдам Афғонистон иқтисодиётини барқарорлаштириш учун Швейцариядаги траст фондига йўналтирилади. «Афғон фонди мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашга ёрдам бериш учун маблағларни ҳимоя қилади, сақлайди ва уларнинг мақсадли ишлатилишини амалга оширади», — дейилади Молия вазирлиги баёнотида.
Фонд томонидан йиғилган маблағларни тақсимлаш тўғрисидаги қарор унинг васийлик кенгаши томонидан қабул қилинади. У қуйидагиларга масъул бўлади: валютани чоп этиш ва муҳим импортни (масалан, электр энергияси, инфратузилма қурилиши учун материаллар) сотиб олишни молиялаштириш, шунингдек, халқаро қарз мажбуриятлари бўйича тўловлар.
Америка ҳукумати 3,5 миллиард долларни ҳозирда АҚШ Федерал захира тизимида сақланаётган Афғонистон Марказий банкининг «музлатилган» маблағларидан ажратади. Вашингтон позициясига кўра, маблағлар афғон Марказий банкига унинг бошқарувидан «Толибон» аъзолари бўшатилгач қайтаради.




