Ўзбекистонда бир йилда 89 нафар ИИО ходими жиноят содир этгани очиқланди

Ўзбекистонда 2021 йилда 89 нафар ички ишлар органлари ходими томонидан 119 та коррупцион жиноят содир этилгани очиқланди.

Қайд этилишича, коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йилда келиб тушган жами 4901 та мурожаатнинг 343 таси ёки 7 фоизи ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларидан норози бўлган ҳолда юборилган шикоятларни ташкил қилади.

Хабарга кўра, 2020 йилда ИИОларининг 46 нафар ходими коррупцион жиноятлар содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич деярли 2 бараварга ортиб, 89 нафар ходим томонидан 119 та коррупцион жиноят содир этилган.

Шундан 47 таси Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 18 таси 209 (Мансаб сохтакорлиги) ва 211-модда (Пора бериш), 14 таси 168-модда (Фирибгарлик) ва 13 таси 210-моддаси билан (Пора олиш) содир этилган ва қолган 9 тасини бошқа коррупцион жиноятларташкил қилган.

Янгиликлар