Ўзбекистонда кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади

Президентнинг «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинди.

Шунингдек, кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қуйидаги технологик кластерлар ташкил этилади:

  • «Навоий кимё технопарки»;
  • «Фарғона кимё технопарки»;
  • «Қорақалпоғистон кимё технопарки».

Халқаро молия корпорацияси билан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда 2023 йил 1 апрелга қадар «Навоийазот» АЖда техник комплекс ўрганиш ишлари ўтказилади ҳамда 2023 йил 1 августга қадар бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш якунланади.

Янгиликлар