Ўзбекистонлик йигит Россияда гиёҳванд моддалар сотгани учун 11 йилга қамалди
Россиянинг Челябинск вилоятида гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сотган ўзбекистонлик йигит 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақида Челябинск вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, судланувчи 2024 йилда номаълум шахс билан олдиндан тил бириктириб, Челябинск шаҳридаги яширин жойларга наркотик моддаси бўлган «хатчўплар» қўйган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ўзбекистонлик йигит Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У жазони ахлоқ тузатиш колонияларида ўтайди.