Бухорода ЙПХ ходими вояга етмаган пиёдани уриб юборди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ходими пиёдалар ўтиш жойида вояга етмаган қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 27 апрель куни соат 09:05 ларда И.Бухорий кўчасида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган, вилоят ЙҲХБ ходими Ё.М ўзига тегишли Cobalt русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2009 йилда туғилган С.Н.ни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида пиёда енгил тан жароҳатлари олган. Ходим жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага олиб борган, — дейилади хабарда.

Ходим хизмат вақтида, ҳушёр ҳолатда, автомобилни бошқариш учун барча тегишли меъёрий ҳужжатларга эга бўлгани таъкидланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон