Шавкат Мирзиёев Халқаро тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига тақдим этилди. Бу ҳақда Россия Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкийга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шунингдек, ушбу мукофотга Қирғизистон Президенти Садыр Жапаров ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон номзодлари ҳам кўрсатилган.
Хабарда 2025-йил 31-март куни Хўжандда бўлиб ўтган уч давлат раҳбарларининг биринчи саммитида тарихий келишувлар – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги битим ҳамда «Абадий дўстлик тўғрисида»ги Хўжанд декларацияси имзоланганини, бу эса бутун минтақанинг халқаро барқарорлиги ва барқарор ривожланиши мақсадларини таъминлашга хизмат қилганини таъкидланган.
Ушбу муҳим тарихий воқеа туфайли, халқалар ўртасидаги ўзаро тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун уч давлат раҳбарлари халқаро тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатилади, — дейилади Слуцкий хабарида.
Слуцкий мазкур давлатлар раҳбарларининг сай-ҳаракатлари билан Евроосиё маконида хавфсизлик таъминонилатгани, Марказий Осиё давлатлари ўртасида визасиз режим ва минтақанинг туристик жозибадорлигини оширилаётгани алоҳида таъкидлаган.