Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди
Қарши шаҳрида (Қашқадарё вилояти) ота ва унинг болалари ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, Repost.uz хабар бермоқда.
Воқеа 17 декабрь куни соат 15:40 атрофида Кунчиқар маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Б. Т. (1978 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Т. А. (2006), С. А. (2008) ва М. А. (2014) ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этган.
Маълумотларга кўра, сизиб чиқиш ертўлага ўрнатилган иситиш қозонидан содир бўлган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.