Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Андижон вилояти Асака туманида яшаган эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 декабрь куни соат 09:20 атрофида Учтош маҳалласида яшаган икки фуқаро ўз хонадонидан қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон