Индонезияда қамоқхонадан оммавий қочиш содир бўлди

Индонезиянинг Ачех вилоятида жойлашган Куточане қамоқхонасидан 12 март куни 50 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳбуслар кечаси қамоқхона деворини бузиб, қочишга муваффақ бўлган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни қидириш ишларини олиб бормоқда.

Маҳбуслар овқат учун навбатда турганида қочишни амалга оширган. Ҳозирда Индонезия қамоқхоналари жиддий муаммога дуч келган — уларнинг аксарияти жиноятчиларга тўлиб кетган.

Ҳукумат вакиллари қочиш сабабларини ўрганмоқда. Маҳаллий расмийлар қамоқхонада хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилди.

Ҳозирча 50 маҳбусдан неча нафари қўлга олингани ҳақида маълумот берилмаган.

Жаҳон