Ўзбекистонда қуролини ихтиёрий топширганлар жавобгарликдан озод этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ихтиёрий қурол топшириш ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда тасдиқлашди. Бу ҳақда Парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда қайд этилишича, Жиноят кодексида қонунга хилоф равишда сақланаёган ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахсларни жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мустаҳкамлаб қўйилган қоида бошқа турдаги қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахсни жавобгарликдан озод қилиш муаммосини ҳал қилмайди.

«Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида қуролни, шу жумладан юқорида кўрсатилган ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдирлаш чоралари белгиланиши мумкинлиги баён этилган», – дейилмоқда хабарда.

Ушбу ҳуқуқий зиддиятни бартараф этиш мақсадида мазкур лойиҳа Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-1-моддасини пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилинишига оид инсонпарвар норма билан тўлдирилмоқда.

Янгиликлар