Cуд «Саидазиз Медгородок»ка ҳукм чиқарди

Бугун, 5 август куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида «Саидазиз Медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиевга нисбатан ҳукм ўқилди.

Суд Сайдалиевни Жиноят кодексининг 242 (Жиноят уюшмаси ташкил этиш), 243 (Жиноятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш), 165 (Товламачилик), 168 (Фирибгарлик), 211 (Пора бериш) ва 277 (Безорилик) моддалари билан айбдор деб топди. Натижада у 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Саидазиз Медгородок» ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган жиноятларга қарши рейдлар доирасида қўлга олинган эди. Ўшанда 36 ёшли эркак ўз сафига бир нечта жисмонан кучли шахсларни тўплаб, улар ёрдамида таҳдид, безорилик ва товламачилик йўллари орқали қарзларни ундиргани қайд этилган.

Янгиликлар