Ўзбекистонда «YouTube» платформасининг секин ишлашни бошлагани сезилмоқда
Ўзбекистонда «YouTube» билан боғлиқ баъзи муаммолар, сезила бошлагани ҳабар қилинмоқда. Bазиятга интернет провайдерлардан бири муносабат билдирди.

Ҳабарларга кўра, 31 июль куни эрталаб Ўзбекистонда ҳам «YouTube» фойдаланувчилари платформанинг ишлашида узилишларни пайқашган.
Шундан сўнг, Turon Telecom интернет провайдери матбуот хизмати «YouTube» платформасига киришда баъзи муаммолар борлигини айтган. Бироқ бу аниқ интернет провайдерга боғлиқ эмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн Россияда «YouTube»ни юклаб олиш тезлиги шу ҳафта охиригача 40 фоизга, кейинги ҳафта охирига келиб эса 70 фоизга тушишини айтган. Бу расман Google контентини кешлаш серверларининг ишлашидаги муаммолар билан изоҳланган.





