Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 31 июл-2 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 31 июлда +35…+40 даража, 1-2 августда +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 июлда кечаси +21…+26 даража, кундузи +37…+42 даража, 1-2 августда кечаси +23…+28 даража, кундузи +37…+43 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 июлда кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража, 1-2 августда кечаси +22…+27 даража, кундузи +37…+42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23…+28 даража, кундузи 31 июлда +37…+42 даража, 1-2 августда +38…+43 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.

Янгиликлар