Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражагача пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот ҳизмати хабар беради.

Бугун ва дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кузатилади. 16-17 август кунлари, ҳаво ҳарорати кундузи 31-36 даража, якшанба куни эса 27-32 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси эса ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

Шанба куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида, якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда: ҳаво бироз булутли, бугун ва эртага ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат 33-36 даража иссиқ бўлади.

Якшанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 19-21, кундузи 27-29 даражагача пасаяди.

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 10-15 м/с даражагача кучайиши мумкин.

Янгиликлар