Туркияда Instagram блокланиб қўйилди
Туркиянинг Технология ва коммуникациялар кенгаши мамлакат ҳудудида «Instagram» тармоғини блокировка қилишга қарор қилди. Блоклаш сабаблари ва муддати маълум қилинмади, деб ёзади «ТАСС».

Хабарларга кўра, бу қарорга ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан «Instagram»да таъзия билдиришлар тўсиб қўйилгани сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Туркияда 2 август куни Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши юзасидан мотам куни эълон қилинган.
Ҳозирда «Instagram»га компьютер ва мобил қурилмалардан киришнинг имкони йўқ. Кўпгина фойдаланувчилар тармоғга VPN ва бошқа альтернатив йўллар орқали киришга ҳаракат қилишмоқда.




