Қозоғистонда йўловчи самолёт қулаб тушди

25 декабрь куни Embraer 190 йўловчи самолёти Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учган йўловчи самолёти ҳалокатга учраган.

Азари Пресс Агентлийи маълум қилишича, самолёт Каспий денгизи устида ҳалокат сигнали берган ва мажбурий қўниш учун Қозоғистон томонга йўл олган. Sputnik Azerbaijan авиакомпаниядаги манбага асосланиб, самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетганини ҳалокат сабаби сифатида келтирган.

База бортда 62 йўловчи ва экипажнинг беш аъзоси бўлганини хабар қилган.

Самолёт радарлардан ғойиб бўлиб, учиш-қўниш йўлаги яқинидаги далага қулаган. Flightradar сервиси маълумотларига кўра, ҳалокатдан олдин самолёт аэропорт устида айланган.

Жаҳон